. Dildagi satrlar - Страница 11.
Dildagi satrlar - Страница 11.

Без кейворда

Кумушларни қўмсаб қолар.

Оқ либосда ўтиб қолса келинчак, Ҳавас билан боқиб қолар сингилчам. Менинг эса қалбимда ўзга истак, Кумушларни қўмсаб қолар кўнгилчам.

Кимларгадир ёқмас мендаги ҳолат, Кимларгадир кулгилидир. -бу одат. Атрофимга боқсам бўлиб ҳижолат, Кумушларни қўмсаб қолар кўнгилчам.

Қани энди келса эди қўлимдан, Асраб қолар эдим уни ўлимдан. Дугоналар ранжимангиз феълимдан, Кумушларни қўмсаб қолар кўнгилчам.

Дейман гоҳи мен ҳам бетга чопмасам, Ким ёпади айбингиз,-мен ёпмасам. Гоҳи юзингиздан ҳаё топмасам, Кумушларни қўмсаб қолар кўнгилчам.

Кўзим тушса хиёбону-боғларга, Ой юзини тўсиб турган доғларга. Кетгим келар бош олиб узоқларга, Кумушларни қўмсаб қолар кўнгилчам.

Чигиртка ҳам учар аммо, қуш бўлмас, Таъна тошдан қаттиқроқ мушт бўлмас. Бу кетишда ҳеч бир қиз Кумуш бўлмас, Кумушларни қўмсаб қолар кўнгилчам.

Дерсиз балки замонадан қолган-да, Мен ҳам фариштамас аслин олганда. Нетай бундоқ обдон назар солганда, Кумушларни қўмсаб қолар кўнгилчам.

Узун-узун кокиллари бел қучган, Қора қоши ўсма сувларин кечган. Бахтга етдим деганда заҳар ичган, Кумушларни қўмсаб қолар кўнгилчам.

Сув бўйида сирим айтдим тошларга, Майсаларни чўмилтирдим ёшларга. Дейман, худо инсоф бер биз ёшларга, Кумушларни қўмсаб қолар кўнгилчам.

Меню пользователя Husniddin Ato Посмотреть профиль Посетить домашнюю страницу Husniddin Ato Найти ещё сообщения от Husniddin Ato

Мен сени бахтиёр кўрмоқ истайман, Қувончдан кулишинг, яйрашинг чиндан. Кўнглимда барини бермоқ истайман, Эзгу ниятларим айтиб кунгилдан.

Мусаффо осмоннинг мовий рангини, Ва туннинг малаги ойнинг - янгини, Тоғлар шалоласин шўх жарангини, Сенда мужассамлигин туймоқ истайман.

Ҳаётнинг мушкулин енгиб ҳамнафас, Ноумид ўйларга қўйиб мен қафас, Бахтли инсонларга қилиб чин ҳавас, Сен бирла бир йўлдан юрмоқ истайман.

Доимо маст бўлиб бахт суруридан, Ажратиб жой сенга юрак тўридан, Қуёшнинг энг азиз, ёрқин нуридан, Қалбингда жаннатни қурмоқ истайман.

Мен Сени бахтиёр кўрмоқ истайман.

Меню пользователя Masud Mahsudov Посмотреть профиль Найти ещё сообщения от Masud Mahsudov

ЯХШИ ҚАЙСИ, ЁМОН ҚАЙСИ, БИЛИНМАС

Дардим кўпдир диёримдан, давримдан, Хайр қайси, эҳсон қайси – билинмас. Золимларнинг жафосиндан, жабриндан Ислом қайси, иймон қайси – билинмас.

Суҳбатинда Ҳақ каломин сўйлаш йўқ, Мажлисинда бир насиҳат айлаш йўқ, Ҳалол қайси, ҳаром қайси – сайлаш йўқ, Суд қайсидир, зиён қайси – билинмас.

Халойиқда қиёфа йўқ, кўрим йўқ, Бойларинда саховат йўқ, берим йўқ, Хотинларда ҳаё, қизда шарм йўқ, Адаб қайси, аркон қайси – билинмас.

Кишининг молига кўзни солдилар, Таассуб-ла дилга кийна тўлдирар, Бир-бирини ноҳақ ҳолда ўлдирар, Нажот қайси, омон қайси – билинмас.

Махтумқули, жон меҳмондир, гавда – лош, Яхшига дўст кўп, ёмонга йўқ қардош, Бу айёмда бош оёғдир, оёқ – бош, Яхши қайси, ёмон қайси – билинмас.

Меню пользователя AbuMuslim Посмотреть профиль Посетить домашнюю страницу AbuMuslim Найти ещё сообщения от AbuMuslim

-=Иймонни илиндим=- Англадим оддий бир хакикатни мен Шу оддий хакикат остида усдим. Не десангиз денг садокатни чин Иймонни илиндим сизга эй дустим.

Оила мукаддас даргох хар махал Хар кандай холатда сизга бор дахлим. Дунё таомини тутишдан аввал Иймонни илиндим сизга эй ахлим.

Калбим аламзада фитна дунёдан Одамлар бир-бирин кутлаган замон. Лаззатлирок булмиш ширин халводан Иймонни илиндим сизга отажон.

Сархил либосдардан тогликлар ясаб Акалик мехрини куз-куз этмиш жон. Такво-ю хаёдан дастурхон тусаб Иймонни илиндим сизга сингилжон.

Укалик мехрини намойиш этган Жонлар бошларини тутмиш хар качон. Мен эса хамманинг ёдидан кетган Иймонни илиндим сизга акажон.

Тога пир деганди кайси бир окил Пирлик макомингиз утайман качон? Мурид совгасини айлангиз кабул Иймонни илиндим сизга тогажон.

Онамнинг синглиси калбим сурати Турфа либосларнинг урнига бу он. Мухтарам волидам иси хурмати Иймонни илиндим сизга холажон.

Искандар мисоли кимдир дунёни Пойига тулдирмиш "Жаннатим" дебон. Мен оддий фарзандман эслаб худони Иймонни илиндим сизга онажон.

Онажон, отажон , синглим тушунинг Сизга бу дунёда келар тилингим. Абадий дунёниг саодати деб Бошка хеч нарсани йукдир илингим.

Балки бу сиз учун катта совгамас Балки кулгингизга сабабдир тухфам. Аммо шуни билинг иймонсиз олам Хеч качон очилмас абадий кафас.

Унда на хаво бор, ва на бир тешик Гузалликдан бахра олмокчиларга. Тарози шу кадар ишларки аник Гунохин узгага солмокчиларга.

Кийноклар тинмасдан калблар безовта Таналар бир эриб кайта тиклангай. Дунёнинг жамики чиройи сохта Алар жаханнамда босиб юклангай.

Иймонсиз дунёнинг лаззати недир? Исломсиз хаётнинг маъни не асли? Ушбу саволимга жавоб биттадир Бу дунё аслида ёлгонлар фасли.

Кейинги хаётда имкон берилмас Кейинги умрнинг синови йукдир Иймон билан улган пушаймон булмас Унинг бу дунёда армони йукдир.

Шу боис иймондан илинжим узга Бошка бир тухфам хам йукдир жонларим Сиз мени канчалар севсангиз шунча Иймонни улашдим кадрдонларим.

(c) "Холислик сари" эшиттиришидан. Муаллифини билмайман. Менимча Хайрулла Хамидов булса керак.

Меню пользователя OmoN Посмотреть профиль Найти ещё сообщения от OmoN

Сизга ишким, сизга каргишим, Узга излаб мендан топмас из. Бу дунёда менинг бор ишким, Сизга тушди бир сизга ёлгиз.

Адашдимда ёлгонга йуйдим, Ишкимизга кул силкдим бекор. Шошиб гурур гултожин кийдим, Энди бошдан олиб куймок ор.

Сиз деганда мен синмас торман, Кута-кута кузим йул уйиб. Умрим буйи каргаб утарман, Умрим буйи жонимдан суйиб.

Гарчанд хижрон талхдан-талх майдир, Мен ичардим булганда хам кон. Каргишларим сизни ургайдир, Согинчларим саклайди омон.

Меню пользователя Vosil Xaydarov Посмотреть профиль Найти ещё сообщения от Vosil Xaydarov Реклама и уведомления

-=Сахобалар=- Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Хамза, Муовия, Абу Суфён, Ибн Умар. Коронгу йул ёкасида нурли шуъла То киёмат бизга хужжат сахобалар.

Мен сизларни яхши курдим, яхши билдим Хаётингиз хаётимга урнак килдим. Росулуллох манхажига калби салим Йулларимга нуру химмат сахобалар.

Сизла ислом сийратини ушлаб колди Мунофиклар бармокларин тишлаб колди. Сиз кетдингиз, бу умматдан нур йуколди Сизла бирга кетган иззат сахобалар.

Горда колган биродарин уйготмай деб Абу Бакр илон чакса турди чидаб. Меърож куни сиддик булди айлаб хитоб "Тасдиклайман барин факат" сахобалар.

Аёл хак суз айтса уни тугри билиб Умар утди адолатни шиор килиб. Бир умрга бир либосин дорга илиб Калби бирла курсатиб хад сахобалар.

Фаришталар хаё килган Усмон утди. Тиловат пайти бошдан калкон утди. Шунинг билан саодатли замон утди Шундан кейин кетди нусрат сахобалар.

Холид утди баданида тиг емаган Жойи колмай бирор жангда енгилмаган. Зохид Салмон ибодатла тонг билмаган Ажратмаган жиход-тоат сахобалар.

Абу Заррнинг кузларида ёнди ёлкин "Ла-илаха иллаллох"ни айтиш учун Рози булди бу дунёнинг хор ва чиркин Хаётига улкан жаннат сахобалар.

Кулда байрок, Маккадаги чиройли калб Росулининг вафотидан куркиб ё-раб. Вафот этган юзтубан ва ерга караб Мусъаблардек кунгли хижрат сахобалар.

Росулуллох туясига таклид килган "Туям менинг маркабимдир билсанг" деган Абдуллохлар утди босиб минг бир тикан Лек оёкка етмай захмат сахобалар.

Абу Суфён, Хамзага бош эгмок зарур Унда шараф, унда фахр, унда гурур. Олам сизга бош эгса хам калби магрур Бокмадингиз бирор соат сахобалар

Пойингизда олтин-олтин дунё окди Румдан тортиб Эронгача мамнун бокди. Вале сизнинг пойингизда хуп улокди Бир киймати йук салтанат сахобалар.

Мухожирлик булди ситасъиб сизга огир Ансорий деб ном олган хам сизсиз ахир. Кон-конига сингиб кетган минг бир томир Бир-бирига нур ва рахмат сахобалар.

Бугун йуксиз, сизсиз уммат гариб ва хор. Узидан кам жамоадан етар озор. Бугун унинн яшаш жойи кенг бир бозор Ётар ери шум шайтанат сахобалар.

Йулимизни ёритгувчи хилоллар йук Харомлар бор. тузатгувчи халоллар йук. Энди бизни уйготувчи Билоллар йук Азонимиз булди гафлат сахобалар.

Эрлар эрлик килб хаккин килмай адо Аёлларин куйга куймиш бу не савдо? Наъузубиллах даъюсликни килар даъво Гарб кулига дунган хилкат сахобалар.

Фатволар бор хадисларга терс юрувчи Имомлар бор туморларга дам урувчи. Росулуллох ланъатлаган тасхирувчи Шахслар динга килар хизмат сахобалар.

Ислом учун жахд десалар хайратлар бор. Бунда рух йук, факатгина суратлар бор. Аламлар бор, ситамлар бор, хасратлар бор. Бордир гина хам кудурат сахобалар.

Илм учун рагбат хам йук, давъат хам йук. Маишат учун тусик хам йук, сархад хам йук. Пайгамбарлар меъросхурин кунглича тук Оз булса хам йукдир хайрат сахобалар.

Сиз харом деб билган амал бугун халол Кабиралар килинмокда Вох бемалол. Рухим йиглар баданимга бериб савол Муминлигинг шубха-галат сахобалар.

Яхшиямки тун бор, ухлаш вакти бордир. Тушда сизни курган инсон бахтиёрдир Бу кенг дунё купчиликка балки тордир Аммо сизла уркан сархад сахобалар.

Сиз якуни шулдир, сизлар ислом ахли Умар утди, утди Усмон, утди Али. Учрашурмиз бир кун иншаоллох хали Ватанимиз булмиш жаннат сахобалар.

(c) "Холислик сари" эшиттиришидан. Бу шеърнинг хам муаллифини билмайман.

📎📎📎📎📎📎📎📎📎📎
Шрифт: